Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларида нечта рекорд ўрнатилди?

Якунига етган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўрнатилган Олимпиада ва жаҳон рекордлари билан ёдимизда қолади. Умуман олганда, Пекинда 2 та жаҳон, 17 та Олимпия рекордлари қайд этилди. Келинг, уларни бир эслаб ўтамиз:

Жаҳон рекордлари:

Нильс ван дер Пул (Швеция)

Конькида югуриш бўйича эркаклар ўртасида 10 000 метр. Натижаси – 12:30.74

Сюзанне Схюлтинг (Нидерландия)

Шорт-трек бўйича аёллар ўртасида 1000 метр. Натижаси – 1:26.514

Олимпиада рекордлари:

Конькида югуриш

Ирен Вюст (Нидерландия), аёллар 1500 метр. Натижаси – 1:53.28

Ирен Схаутен (Нидерландия), аёллар 3 000 метр. Натижаси – 3:56.93

Ирен Схаутен (Нидерландия), аёллар 5 000 метр. Натижаси – 6:43.51

Канада аёллар жамоасининг пасют пойгасидаги натижаси – 2:53.44

Гао Тиню (Хитой), эркаклар 500 метр. Натижаси – 34.32

Кьелд Нёйс (Нидерландия), эркаклар 1 500 метр. Натижаси – 1:43.21

Нильс ван дер Пул (Швеция), эркаклар 10 000 метр. Натижаси – 12:30.74

Нильс ван дер Пул (Швеция), эркаклар 5 000 метр. Натижаси – 6:08.84

Россия Олимпия қўмитаси эркаклар жамоасининг пасют пойгасидаги натижаси – 3:36.62

Такаги Михо (Япония), аёллар 1 000 метр. Натижаси – 1:13.19

Шорт-трек

Сюзанне Схюлтинг (Нидерландия), аёллар 500 метр. Натижаси – 42.379

Сюзанне Схюлтинг (Нидерландия), аёллар 1 000 метр. Натижаси – 1:26.514

Дехун Хванг (Жанубий Корея), эркаклар 1 000 метр. Натижаси – 1:23.042

Лиу Шаолин Сандор (Венгрия), эркаклар 1 500 метр. Натижаси – 2:09.2013

Нидерландия жамоасининг аралаш эстафетадаги натижаси – 2:36.437

Нидерландия жамоасининг 3 000 метр масофада ўтган эстафетадаги натижаси – 4:03.409

Чои Минжеонг (Жанубий Корея), аёллар 1 500 метр. Натижаси – 2:16.831

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!