Пеллегрини бугун "Барса" ҳужумини тўхтатиш усулини намойиш қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини 17 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 9-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан жамоаси рақиб ҳужумчиларига қандай қарши туришини маълум қилди.

«Уларни тўхтатиш учун яккакурашларда ютуққа эришиш керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади. Албатта, бу ҳар доим ҳам иш бермайди, лекин биз ҳаракат қиламиз. 

Рақиб жуда юқори самарадорликка эга ва ўта креатив футболчиларга эга. Улар голли вазиятларни жуда кўп яратади», – дея Пеллегринининг сўзларини El des Marque нашри келтиради.

«Бетис» сўнгги олти учрашувда беш бор ғалаба қозонди, бир марта дуранг ўйнади. «Барселона» эса ушбу баҳсга кетма-кет олти ғалаба билан етиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!