Пенальтига сабабчи, сариқ карточка ва бир таймлик ўйин ёхуд Ҳусанов учун "Ницца"га қарши баҳс қандай ўтди?

Франция чемпионатининг 26-турида "Ланс" "Ницца"ни ўз майдонида қабул қилди. Иккала жамоа ҳам турнир Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун ҳаракат қилмоқда ва бу ўйин курашларга бой ўтиши аниқ эди. Учрашувни захирадан бошлаган Абдуқодир Ҳусанов иккинчи тайм бошида ўйинга қўшилди. 

Меҳмонлар 64-дақиқада бурчак зарбасини амалга ошираётган пайтда Ҳусанов Пабло Росариони жарима майдончаси ичида ушлаб қолганлиги сабаб рефери пенальти белгилаб, ҳимоячимизга сариқ карточка кўрсатди. 

45 дақиқа давомида Ҳусанов 28 марта шерикларига аниқ пас берди. Бир марта дуэлда ғалаба қозониб, битта зарбага блок қўйди. Шунингдек, бир марта подкат ҳам ишлатди. Унинг ўйини "Sofa Score" томонидан 6,2 баллга лойиқ кўрилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
18/03/2024 12:36
Ҳисоб қандай бўлди ?! Чўлоқ хабар.