Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Перес: «Мен келганимда "Реал" хароб аҳволда эди»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Флорентино Перес «Реал»га келганида клуб вайрона бўлганини, футболчилар маошини шахсий маблағлари билан тўлаганини айтди.

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб раҳбарлигига келган дастлабки даврини эсга олди.

«Мен келганимда "Реал" хароб аҳволда эди. Клуб футболчиларга маош тўлай олиши учун ўз маблағларимдан фойдаланиб, шахсий кафолатлар беришимга тўғри келган. Вазият ҳалокатли эди, аммо ҳозир биз тарихдаги энг яхши клубмиз. Биз ўтмиш билан яшамаймиз», — дея Переснинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Перес биринчи марта 2000 йилда «Реал» президенти бўлган ва 2006 йилгача ушбу лавозимда ишлаган. 2009 йилда клубга қайта келган функционер шундан бери президентликни тарк этмаган.

«Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 30 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Барселона»дан фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ