Перес Олисе учун "Бавария" билан муносабатларни бузиш ниятида эмас

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» Майкл Олисе учун «Бавария» билан муносабатларни бузиш ниятида эмас.

Аввалроқ хабар берилганидек, Франция терма жамоаси вингери Жаҳон чемпионати–2026 пайтида Мадрид клубига ўтиш истагини яширмаётгани айтилган эди.

COPE тарқатган маълумотларга кўра, испан гранди Олисе трансфери бўйича фаол ҳаракат бошламайди, то футболчининг ўзи омма олдида «Бавария»дан кетишга тайёр эканини очиқ баёнот қилмагунча. Бунинг сабаби шундаки, «Реал» президенти Флорентино Перес мюнхенлик клуб билан йиллар давомида шаклланган дўстона ва ишончли алоқаларни жуда қадрлайди.

Бундан ташқари, ҳозирги пайтда мадридликлар 150 миллион евро ёки ундан ортиқ миқдордаги трансферни ўзларига раво кўра олмайди. Бундай битим амалга оширилса, клуб таркибидан юлдуз футболчилардан бири билан хайрлашишга тўғри келиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!