Перес
Ads

Сўнгги икки мавсумни "Бавария" сафида ижарада ўтказаётган Хамес Родригес яна "Реал"га қайтиш истагини билдирмоқда.

El Confidencial нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли колумбиялик футболчи бу ҳақда “қироллик клуби” президенти Флорентино Пересга маълум қилган. Ўз навбатида Перес ҳам унга яна бир имкон беришга ва "Сантьяго Бернабеу"га қайтаришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Хамеснинг ижара муддати мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Бироқ, ўртадаги келишувга кўра “Бавария” унинг трансферини 42 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум мюнхенликлар сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Минбар

Барча блоглар