Перес: “Реал”га янги юлдузлар келади ва зўр трансферлар бўлади
Мавсумни бирор совринсиз якунлаган Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансфер ойнасида янги футболчилар имзоланишини маълум қилди.
- Яқин кунларда биз спорт, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда “Реал”нинг келажаги учун амалга ошираётган турли лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталамиз.
Янги юлдузлар ва янги трансферлар келади.
Бизга қандай кучайтиришлар кераклигини яхши биламиз ва улар келаси мавсумда “Реал” либосида бўлади, - деди Флорентино Перес.
Ўтган мавсумда мадридликлар Испания чемпионатида 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган эди ва чемпионликни қаторасига иккинчи йил ашаддий рақиб “Барселона”га бой берди.

Фикрлар