"Персеполис"да ўзбеклар сони 4 нафарга етиши мумкин. Эрон клуби термамиз лидерига ҳам қизиқяпти

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жаомаси аъзоси Игорь Сергеев Теҳронда ва тез орада Эроннинг "Персеполис" клуби футболчисига айланади. Бундан ташқари, Ҳожиакбар Алижонов ҳам ушбу клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқяпти.

Форс нашрлари берган маълумотга кўра, Теҳрон клуби яна бир ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Гап шундаки, "Персеполис" айни вақтда "Банияс" шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуровни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида. "

"Агар молиявий келишув амалга ошса, Отабек Шукуров пойтахт клубидаги тўртинчи футболчига айланади", -  дейилади манба хабарида. 

Маълумот учун, айни вақтда "Персеполис" шарафини ҳамюртларимиздан Остон Ўрунов ҳимоя қилади. Клуб Игорь Сергеев трансферини деярли ҳал қилган. Уларнинг кейинги мақсади - Ҳожиакбар Алижонов ва Отабек Шукуров билан шартнома имзолаш. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!