
Петра Квитова АҚШда қоқилди
Чехиялик теннисчи Петра Квитова "Western & Southern Open" турнирининг иккинчи даврасидан муваффақиятли ўта олмади.
Петра ушбу босқичда мавсум кашфиёти грециялик Мария Саккарига қарши ўйин ўтказди ва 4:6, 6:2, 3:6 ҳисобида таслим бўлди.
Шу тариқа Цинциннати шаҳрида Саккари навбатдаги учрашувини беларусли Арина Соболенко, ёки хитойлик Чжен Сайсайга қарши ўтказадиган бўлди.
Фикрлар