Петра Квитова финал остонасида қоқилди
Ads

Чехиялик теннисчи Петра Квитова ҳамда америкалик Элисон Риске Ухан шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалида ўзаро тўқнаш келди.

Финал йўлланмаси учун ўтган ушбу ўйинда Петра рақибига 2 соат 5 дақиқа қаршилик кўрсатган бўлса-да, бироқ ҳар иккала сетда бир хил 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа "Wuhan Open"нинг бош соврини учун ўтадиган учрашувда Риске беларуслик Арина Соболенко билан куч синашади.