Петров кубоги. "Ҳумо"нинг рақиби маълум бўлди

6 ой давом этган чемпионат якунига кўра, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси 63 очко жамғарган ҳолда Биринчи конференцияда 7-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритган эди. "Қанотлилар"нинг плей-офф босқичидаги рақиби номи ҳам маълум бўлди.

Унга кўра, Иккинчи конференцияда 2-поғонани эгаллаган "Торос" клуби Евгений Попихин шогирдларига 1/8 финалда рақиблик қиладиган бўлди. Дастлабки беллашувлар 22 ва 23 феврал кунлари Нефтекамскда бўлиб ўтади. 26-27 феврал кунлари эса Тошкентда рақиб меҳмон бўлади.

Серия 4 ғалабага қадар давом этади. Максимал учрашувлар сони 7 тани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!