ПФЛ "Coca-Cola"дан қанча ҳомийлик пули олади?

Айни дақиқаларда Ахборот ва коммуникациялар агентлигида "Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва мумммолар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда ПФЛ бош директори ёрдамчиси Диёр Имомхўжаев янги мавсумда нима сабабдан Суперлиганинг бош ҳомийси ўзгарганига изоҳ бериб ўтди.

"Cоcа-Colа" мавсум аввалида "Pepsi"нинг таклифига нисбатан бироз кўпроқ пулга эга бўлган шартнома таклиф қилди, аммо озгина пул учун эски қадрдондан воз кечиш ниятимиз йўқ эди.

5 март куни "Pepsi" билан янги шартнома тузилиши керак эди. Бироқ "Coca-Cola" 4 март куни янги таклиф билан чиқди ва ушбу таклиф "Pepsi"никидан икки баробар катта эди. Келишувнинг аниқ суммасини иккинчи томоннинг сўрови билан айта олмайман", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ronaldo Junior
07/03/2019 22:30
shaffoflik qani?
Dastan Uteuliev
07/03/2019 21:49
Диер Узбекистонга Юрген Клоппни олиб келгин, еш футболчиларни танлаб билади.