Пике маоши 50 фоизга пасайишига рози бўлди
"Барселона" ўз ҳимоячиси Жерар Пике билан янги шартнома бўйича келишиб олди.
33 ёшли футболчи амалдаги мавсум охирига қадар маошини 50 фоизга қисқартиришга рози бўлди.
Аввалроқ, Клеман Лангле, Френки де Йонг ва Марк-Андре тер Штеген маошлари 30 фоизга камайтирилишига рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.
"Барса" ушбу фуболчилар билан жорий ҳафтада янги битим имзолашини эълон қилди. Бу маоши камайишига қарши бўлган футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.
Каталония клуби коронавирус пандемияси даврида юзага келган инқироздан чиқиш учун маошларни камайтиришга мажбур бўлди.
Фикрлар