Пике "Реал" ҳақидаги фикрлари учун жазоланиши мумкин
Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикенинг ҳакамлар масаласида айтган гаплари бўйича текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда "Diario Sport" хабар бермоқда.
Аввалроқ Пике: "Собиқ ҳакамларнинг бири 85% реферилар "Реал"га ён босишини айтди. Қандай қилиб улар мадридликлар фойдасига ҳуштак чалмаслиги мумкин? Ҳатто, онгсиз равишда улар бир жамоа фойдасига ҳуштак чалади",-деган эди.
RFEF Пикенинг сўзлари лига ҳакамларига нисбатан ҳақорат, деб топилса, ҳужжатлар унга қарши иш очадиган қўмитага юборилади. Агар Жерар интизом кодексининг ОАВда ҳакамлар ҳақида баёнот тўғрисидаги моддасини бузганлиги аниқланса, футболчи 4 дан 12 гача ўйинга дисквалификация қилиниши ёки 601 дан 3005 еврогача жарима билан жазоланиши мумкин.
Фикрлар