Пиоли: "Милан" "Наполи" услубида ҳаммани ер тишлатмайди, лекин...
"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли якунига етган мавсумни сарҳисоб қилди. Мураббий йил жуда қониқарли бўлганини таъкидлаб, "Милан"нинг миллий чемпионатдаги ғалабасига ишора қилди, бу натижа клуб билан ўн бир йилдан бери содир бўлмаган эди.
"Чемпионлар лигасидан ҳали ўз кутилмаларимиз бор. "Милан" "Наполи" услубида ҳаммани ер тишлатмайди, лекин плей-оффга чиқа олди, бу катта ютуқ.
Чемпионатда шоҳсупага режалаштирилганидан ҳам эртароқ келдик. Одатда, ёшлар билан ишлаш чоғи натижалар узоқ муддатда келишини умид қиласиз. Бироқ шогирдларим барча ишончларимни оқлади. 2022 муваффақиятли келди", - деди Пиоли.
Фикрлар