Пиоли шогирдини ҳеч қаерга қўйиб юбормайди
"Милан" устози Стефано Пиоли журналистлар билан суҳбатда португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леаунинг келажаги ҳақида гапирди.
Пиоли Sky Sports нашрига берган интервьюсида португалиялик футболчи "россонерилар" сафида ўзини жуда қулай ҳис этаётганини айтди. Мураббийнинг таъкидлашича, Леауни "Милан"да ёрқин келажак кутиб турибди.
"Мен Рафаэлга "Милан" билан шартномани узайтиришни маслаҳат бердим", — деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, матбуотда 23 ёшли португалиялик яқин орада фаолиятини "Челси" ёки "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Форварднинг трансфер нархи 85 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар