Пирс Морган "Йил интервьюси" мукофоти билан тақдирланди

  • 28 Jun 03:01
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Пирс Морган Криштиану Роналду билан суҳбати учун "Йил интервьюси" мукофотини қўлга киритди.

Tecno

Британиялик журналист ва телебошловчи "TRIC Awards" томонидан тақдим этилган (1931 йилда Британия телевидения ва радио саноати томонидан асос солинган) мукофотга лойиқ кўрилди. 

Пирс Морган ушбу совринни "Манчестер Юнайтед" футболчиси бўлган ҳужумчи Криштиану Роналду билан бўлган суҳбати учун олди.

Суҳбат 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтганди. Унда футболчи клуб ва мураббий Эрик тен Хагни танқид қилган. 


Comments

You must be logged in to commet!