Почеттино "Манчестер Сити"ни огоҳлантирди
У рақиб устунлигига барҳам бермоқчи
«Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино чорида расман ишга киришди. Аргентиналик мутахассис илк суҳбатлариданоқ шаҳардаги «Манчестер Сити» устунлиги мавзусига тўхталиб ўтди ва «Юнайтед» бу ҳолатни ўзгартиришга қодир эканига ишонч билдирди.
«Манчестер доим ҳам кўк рангда бўлиб қоладими? Асло ундай эмас, бунга ишонманг. Фақат менга вақт беринг. Ҳаммаси ўзгаради», – дея Почеттинонинг сўзларини The Touchline нашри келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» сўнгги бор 2013 йилда, Алекс Фергюсон қўл остида Англия чемпиони бўлган эди.
Ҳозирги пайтда эса клуб аҳволи унчалик ҳам маъқул эмас: «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига жадвалида 18-ўринни эгаллаб, тушиб кетиш хавфи остида қолмоқда.
Изоҳлар (0)