Почеттино: "Масхарабоз эмасман, мураббийман"

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" учрашувида киритилган сўнгги голдан кейин "аристократлар" бош мураббийи Маурисио Почеттино ва унинг ёрдамчилари эҳтиросларини яшириб ўтиришмади. Аргентиналик мутахассисга эса ўйиндан кейин бу борада савол берилди. 

"Эҳтирос - ақлдан озган одамни англатмайди. Мен хотиржам бўлишим керак, чунки Европанинг энг топ клублардан бирини бошқараман. Мен масхарабоз эмасман, мураббийман. Агарда сизга масхарабоз керак бўлса, циркка боринг", - деди Почеттино. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ғалаба орқали "Челси" ўзининг 7 йиллик қора анъанасига ҳам нуқтани қўйди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!