Почеттино: "Месси, Неймар ва Мбаппе билан муваффақиятга эришиш мумкин эди"

Маурисио Почеттино ПСЖдаги даврини эслаб, юлдузли таркиб ҳақида фикр билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе билан кучли жамоа тузиш имкони бўлган.

"Менимча, бу мумкин эди. Агар биз мураббийлар штаби билан жамоада қолганимизда, маълум қарорлар қабул қилиб, юлдузларни сақлаб қолиш имконига эга бўлардик. Биз мақсадга жуда яқин эдик.

Асосий муаммо — вақт етишмагани. Масалан, Месси иккинчи мавсумда анча яхшироқ ўйнай бошлади. Биринчи йилда эса у янги муҳитга мослашиши керак эди. У "Барселона"дан келган, ковид даври эди, бу осон бўлмаган.

Ушбу уч футболчи атрофида мустаҳкам жамоа тузиш учун вақт керак эди. Агар уларни бирга ўйнатмоқчи бўлсангиз, уларни қўллаб-қувватлайдиган тизим яратишингиз шарт.

Бизнинг ғоямиз ҳимояни мустаҳкамлаб, Месси, Неймар ва Мбаппега ижодкорликка тўлиқ эътибор қаратиш имконини бериш эди", — деди Почеттино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!