Почеттино "Юнайтед"даги илк трансферини амалга оширди
"Манчестер Юнайтед" навбатдаги ёш истеъдодни қўлга киритди
«Рединг» клубида тўп суриб келаётган 16 ёшли ҳужумчи Тайлер Аджеи «Манчестер Юнайтед» сафига ўтади. Бу ҳақда футбол бозоридаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, клублар ўртасидаги барча келишувлар якунига етган, футболчининг ўзи ҳам «Манчестер Юнайтед» таклифини қабул қилган. Энди ёш форварднинг трансфери яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед»да мураббийлик лавозимида ҳам ўзгариш рўй берди. Жамоани бир муддат бошқариб келган Майкл Кэррик клубни тарк этди.
Эндиликда манчестерликларни тажрибали мутахассис Маурисио Почеттино бошқаради. Ундан клуб раҳбарияти ҳам, мухлислар ҳам жамоани янги босқичга олиб чиқишни кутаётгани айтилмоқда.
Изоҳлар (0)