Почеттинога кутилмаган жамоадан иш чиқди
Аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино “Челси”ни енгилмас жамоага айлантира олмади.
Экспертларнинг таъкидлашича, клуб раҳбарияти уни истеъфога чиқариб юбориши мумкин. Бироқ Почеттино ишсиз қолмаслиги аниқ.
Todofichajes сайтининг ёзишича, аргентиналик мураббий Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
Мадриднинг “Атлетико” клуби жамоани узоқ йиллардан бери бошқариб келаётган Диего Симеоне хизматидан воз кечишни режалаштирмоқда. Улар аргентиналик мутахассис ўрнига унинг ҳамюртини олиб келмоқчи.
Фикрлар