Погба машғулотларга қайтди

Поль Погба жароҳатидан тузалиб, "Монако" таркибига қайтди. Бу ҳақда "Tribal Football" нашри хабар берди.

Франциялик ярим ҳимоячи ўтган йилнинг декабр ойидан бери майдонга тушмади. Бошқа муаммолар туғилмаса, тажрибали футболчи жамоанинг бўлажак ўйинларида майдонга тушиши мумкин. 33 ёшли хавбек бу мавсумда Лига 1да атиги учта ўйинда қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, Погба "Монако"га 2025 йил ёзида келиб қўшилган эди. Томонлар ўртасида 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган шартнома тузилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!