Погба муҳим мусобақадан чиқариб ташланди
Узоқ танаффусдан кейин футболга қайтиб, Франциянинг “Монако” клуби билан шартнома имзолаган Поль Погба Европа Чемпионлар лигасида иштирок этолмайдиган бўлди.
“Монако” клуби машҳур ўйинчини мусобақа қайдномасидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар берди.
- Бутун тиббий бўлим Погбанинг муаммосига ечим топишга йўналтирилган.Вазият тафсилотларини аниқлаш жараёнини ишлаб чиқишимиз керак. Ҳар қандай жароҳатда бўлгани каби, биринчи қадам — майдонга қайтиш, кейин эса керакли жисмоний ҳолатни тиклаш учун машғулотларни давом эттиришдан иборат бўлади.
Погба қачон яна машғулот ўтказа олади? Бу саволга аниқ жавоб йўқ, - деди клуб директори Тьяго Скуро RMC Sport нашрига.
Погба 2025 йил ёзида допинг учун дисквалификацияси тугагач, эркин агент сифатида “Монако”га қўшилган эди. Жорий мавсумда у Франция чемпионатида 3 ўйин ўтказган ва самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ. Футболчи жароҳатга йўлиққани учун майдонга туша олмаяпти.
Фикрлар