Погба ва Роналду яна бир жамоада тўп суриши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби “Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. TEAMtalk нашри хабарига кўра, клуб франциялик футболчига фойдали таклиф билан чиқишга тайёр.

Қайд этиш лозимки, ЖЧ-2018 ғолибини қўлга киритиш учун АҚШнинг “Лос-Анжелес” ҳамда Франциянинг “Марсель” клублари ҳам давогарлик қилмоқда. Аммо ҳозирча ҳеч бир жамоа Погба билан музокараларга киришмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Погбадан олинган допинг-синамаси ижобий натижа кўрсатган эди. Натижада, 29 февраль куни антидопинг суди футболчини 4 йилга дисквалификация қилди. Шундан сўнг футболчи қарор юзасидан апелляция берди. 7 октябрь куни Спорт арбитраж суди (CАS) франциялик ярим ҳимоячининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирганини эълон қилди. Шу тариқа, у 2025 йилнинг март ойидан бошлаб расмий ўйинларда майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!