Полвон қизнинг ўлиги чиқди

Аёллар кураши бўйича Перу чемпиони Жаннет Мальки Пече мамлакат пойтахти Лима яқинидаги Кальяо шаҳридаги меҳмонхонада ўлик ҳолда топилди.

31 ёшли курашчи қизнинг ўлими сабаблари айтилмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Жаннет меҳмонхонага эркак киши ҳамроҳлигида келганини аниқлади. Ўтказилган текширувлар натижасида марҳуманинг юзида зарба излари борлиги маълум бўлди.

Жаннетнинг икки фарзанди етим қолди. Унинг опаси Талия Мальки ҳам кураш билан шуғулланади ва 2019 йилги Панамерика ўйинларида икки марта совриндор бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!