Порье эҳтимолий рақибларини айтди

  • 15 март, 17:37
  • 0
  • MMA

Енгил вазн(70,3 кг) тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье(30-8-1 N/C) Бенуа Сент-Дени(13-2-1 N/C) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз режалари ҳақида гапирди.

"Мен кучли 10 таликга кирмаган  рақибларга қарши жанг қилишни хоҳламайман. Бунгача чемпионлар, турнирларда етакчилар билан курашганман. Шунинг учун мен яна нимага қодир эканлигимни сизларга кўрсатмоқчиман. Мен Сент-Денини кучлироқ жангчи деб ўйлагандим. Гарчи у дзюдо бўйича тажрибали бўлса-да, лекин техник жиҳатдан унчалик яхши эмас экан. Майли, нима бўлганда ҳам ҳаммаси ортда қолди. Мен ҳали ҳам UFC чемпиони бўлишни хоҳлайман. Кейинги рақиб ким?  Умуман хабарим йўқ. Мен ҳар доим Нейт Диас билан жанг қилишни истаганман. Шунингдек, Гэтжи ҳам ёмон вариант эмас”, – деди Дастин.

Эслатиб ўтамиз, Порье "UFC 299" турнирида Бенуа Сен-Денини нокаутга учратганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!