Порье: "Конорнинг допинг тестидан ўтмасдан туриб жанг қилиши ҳақиқий шармандалик бўлади!"

  • 17 август, 2023, 18:10
  • 0
  • MMA

Порье: "Конорнинг допинг тестидан ўтмасдан туриб жанг қилиши ҳақиқий шармандалик бўлади!"
Енгил вазннинг собиқ вақтинчалик чемпиони америкалик Дастин Порье (29-8) ўзининг азалий рақиби ирландиялик Конор МакГрегорнинг (22-6) ҳали-ҳануз допинг-тестларни топширмаган ҳолда жангларга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ўз реакциясини билдирди:
"USADA (АҚШ Антидопинг Агентлиги) менга жуда ёқади. Улар бизнинг спортни турли қинғирликлардан ҳоли, тоза промоушен қилишда улкан ҳисса қўшишмоқда. Лекин, улар олти ойлик мажбурий кутиш жараёни бўйича Конорга енгиллик қилиб, уни эртароқ жангларга қўйиб юборишса, бу шунча пайт қилган меҳнатини бир пул қилишга асос бўлади. Ҳеч қачон кулранг зона бўлмайди. Сен ёки оқ, ёки қора зонада бўласан. Шу пайтгача USADA'да шу икки хил тасниф бўлган. Оқ - тестларни яхши топшир ва жангларга жўна. Қора - танангда таъқиқланган модда аниқланган ва жарима муддатингни кут!
Олдинлари умуман кулранг зона мавжуд бўлмаган. Кўрамиз, олдинда бу мавзу бўйича бизни қандай сюрпризлар кутиб турган экан?! Мен UFC манзилига ҳам, USADA манзилига ҳам ёмон гап йўлламоқчи эмасман. Чунки, улар расмий қарорни қабул қилишмади. Аммо, ташкилот USADA'ни шармандаликка бошлайдиган иш қилмайди деган умиддаман!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!