Порро: «У билан бир жамоада ўйнаш мен учун катта шараф»
Педро Порро Ламин Ямални жамоага катта фойда келтираётган, энг яхши футболчи деб мақтаб, у билан ўйнаш шараф эканини айтди.
«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Педро Порро «Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
«Ламин билан муносабатларимиз жуда яхши. Жаҳон чемпионати давомида янада яқинлашдик. Ҳар доим айтганимдек, у жуда ажойиб йигит, доим ёрдамга тайёр ва жамоага катта фойда келтиради. У билан бир жамоада ўйнаш мен учун катта шараф, чунки у энг яхшиси», — дея Порронинг сўзларини келтиради Barça Universal.
Жорий мавсумда 19 ёшли Ямал барча мусобақалар доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 12 та голли пас муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида Луис де ла Фуэнте шогирдлари Аргентина устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонганди (1:0).

Изоҳлар (0)