Португалия 2006 йилдан буён давом этаётган "қора анъана"сига чек қўйди

Португалия терма жамоаси 16 йилдан буён илк маротаба Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади. 

Фернанду Сантуш жамоаси ЖЧ-2022 1-туридан ўрин олган баҳсда Ганани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Сўнгги бора португаллар 2006 йилги Мундиалнинг 1-турида Анголани 1:0 ҳисобида таслим этган. Ўшанда улар ярим финалга қадар етиб бориб, финал арафасида французларга имкониятни бой берганди. 

Шунингдек, Португалия 1986 йил (охир-оқибат гуруҳдан чиқ олмаган) ҳамда 1966 йил ( ярим финалгача борган) турнир стартини ғалаба билан бошлаган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!