Португалия терма жамоаси бош мураббийи: "Якуний нуқтани қўйишда омад етишмади"
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Шотландия билан Миллатлар лигаси доирасида кечган ўйин натижаларини сарҳисоб қилди.
"Рақиб ҳам яхши ўйнади. Аммо 60-дақиқадан кейин улар паст блок билан ҳимояланди. Муҳими, олдига ўтиш ва ҳужум қилиш учун кучимиз бор эди. Бу ўйинлардаги хавф шундаки, сиз назоратни ўз қўлингизда деб ўйлайсиз ва кейин қарши ҳужумда қўлга тушасиз.
Тўғри, баҳс бизнинг назоратимиз остида ўтди. Бироқ, бизга якуний нуқтани беришда ва жарима майдончаси ичида совуққонлик қилишда омад етишмади", - деди Роберто Мартинес.
Фикрлар