Португалия терма жамоасининг 2 нафа аъзоси А Серия клубига кўчиб ўтиши мумкин
"Вулверхэмтон" клубининг бирданига 2 та футболчиси "Лацио"ни қизиқтириб қўйди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, римликлар Португалия терма жамоаси аъзолари - Рубен Невеш ва Диогу Жотани ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ҳозирда “Лацио” спорт директори Игли Таре ва “Вулверхэмтон”га жуда яқин бўлган агент Жорже Мендеш ўртасида музокаралар бошланиб кетган.
Таъкидлаш керакки, иккала футболчи ҳам 23 ёшда ва уларнинг иккаласи ҳам АПЛ клубида 2017 йилдан буён тўп суриб келишмоқда.
Невеш жорий мавсум 43 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Жота эса 37 та ўйинда ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 28 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар