Премьер-лигада чемпион аниқ(ми)?
Премьер-лигада деярли мавсум ўз ниҳоясига етди. 37 та тур ортда қолиб, барча қайси ўринда қолиши аниқ бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, чемпионлик пойгасида ҳам кураш тугагандек. Гвардиола шогирдлари сафарда "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилиб, очколари сонини 88 тага етказиб олди. "Арсенал" билан фарқ 2 очкони ташкил қилмоқда.
"Шаҳарликлар" доимгидек сўнгги паллада яна ўзига келиб олди. Жамоа кетма-кет 8 та учрашувдан бери фақат ғалаба қозониб келмоқда. Энг қизиғи, клубни охирги марта "Астон Вилла" 7 декабрда мағлуб қилган. "Арсенла" эса ҳар сафар қиладиган хатосини такрорламади. Гарчи жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган бўлса ҳам, дарров ўзига келиб, "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"ни таслим қила олди. Артета бу борада алоҳида ишлагани билинди.
"Манчестер Сити" билан 2021/22 мавсумда "Ливерпуль" мана шундан кураш олиб бориб, якунда бир очкога ортда қолиб кетганди. Бу сафар ҳам шундай бўлиши тахмин қилинмоқда. Бор умид Гвардиолага энг ноқулай рақиблардан бири бўлган "Тоттенхэм"дан эди. Қўшнилар эса нафақат мағлуб бўлишди, балки ЕЧЛсиз ҳам қолиб кетишди.
38-турда манчестерликлар "Вест Хэм"га қарши майдонга тушади. Сўнгги марта "болғачилар" АПЛ доирасида "Ман Сити"ни 2015 йилда юта олган. Бу эса янада имконият камлигини билдиради. "Арсенал" эса "Эвертон" билан куч синашади. Мерсисайд клубининг деярли йўқотадиган нарсаси қолмаган. Шу сабабли, "канонирлар" ғалаба қозониши мумкин, лекин бу 3 очко ҳам уларга ёрдам бера олмаслик эҳтимоли бор.
Фикрлар