Превью. "Андижон" - "Локомотив"

  • 14 сентябрь, 2024, 11:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси бу турда “Локомотив”ни қабул қилишидан хабарингиз бор. “Бургутлар”нинг “Темирйўлчилар”га қарши ўйинлар статистикаси шундайки, жамоалар чемпионатда ҳозирга қадар 27 маротаба беллашишди. “Андижон”да 5, “Локомотив”да 18 ғалаба мавжуд. 4 та ўйинда кучлар тенг келиб қолган. Тўплар нисбати 27\53 “Локо” фойдасига.

Tecno

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда “Андижон” 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб қайтган. Голларга "Бургутлар"дан Ислом Маматказин ва Шахром Самиев муаллифлик қилган. Рақиб жамоадан – Сардор Абдунабиев тўп киритган.

“Андижон” ўз майдонида “Локомотив”ни сўнгги бор 2010 йили мағлубиятга учратган. Ўша йилнинг 1 май санасида ўтган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида устун келган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!