Превью. "Андижон" - "Навбаҳор"
26 июнь куни “Андижон” биринчи давранинг сўнгги турида “Бобур Арена”да “Навбаҳор”ни қабул қилади. Водий дербисига қизиқиш доимгидек юқори даражада. Турнинг марказий ўйини олдидан клубларнинг ўзаро учрашувлардаги статистик маълумотларни тақдим қиламиз.
Шу пайтгача Ўзбекистон чемпионати тарихи мобайнида “Андижон” ва “Навбаҳор” 54 бор куч синашишган. Демак, навбатдаги беллашув 55-ўйинга айланади. “Андижон”нинг ҳисобида 12, “Навбаҳор”да 27 ғалаба бор. Яна 15 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 51\77 наманганликлар фойдасига.
Ўтган йили Наманганда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишган. Иккинчи даврада Андижондаги беллашувда “Бургутлар”нинг қўли баланд келган – 2:1.
Шунингдек, шу йилнинг 21 апрель санасида бу жамоалар Наманганда Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида куч синашишди. Мезбонлардан Тома Табатадзе ва Йован Жокич гол муаллифлари бўлишган. “Андижон”дан Армин Бошняк ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.
Барча мухлисларни 26 июнь куни соат 20:00 да бошланадиган водий дербисига таклиф қиламиз.
Фикрлар