Превью. "Андижон" - "Нефтчи"

BEPUL PROPAN

9 май санасида Суперлиганинг 9-туридаги марказий ўйин Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтади. Унда водий дербиси номи остида “Андижон” ҳамда “Нефтчи” жамоалари баҳс олиб борадилар. 

Бу икки жамоа ўртасидаги учрашув ҳамма вақт кескин курашлар остида ўтган. Шу кунга қадар клублар Ўзбекистон чемпионатида 51 маротаба тўқнашишган. “Андижон” ҳисобида 10, “Нефтчи”да 33 ғалаба бор. Яна 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 45\97 “Нефтчи” фойдасига. 

Ўтган йили Фарғонадаги баҳсда 2:2, Андижонда эса 0:0 ҳисоби қайд этилган. “Андижон” ўз майдонида “Нефтчи”ни сўнгги бор 2016 йилда мағлуб ўтган ва ўшанда ўйин 2:1 натижа билан якун топган.

“Андижон” – “Нефтчи” учрашуви 9 май куни, “Бобур арена”да соат 18:00 да бошланади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
08/05/2025 11:56
Хакам ва уйин халол булсин, кучлиси ютсин.Чиройли футбол тарафдоримиз. (Нефтчи мухлиси)