Превью. "Андижон" - "Қизилқум"

CHERY AUTO

Бугун Суперлиганинг 13-турига старт берилади. “Андижон” ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади.

Tecno

Жамоаларнинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк ўйини 2000 йилдан бошланган ва шу кунга қадар клублар 40 маротаба тўқнаш келишган. “Андижон”да 14, “Қизилқум”да 18 ғалаба бор. 8 та баҳсда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 52\62 “Қизилқум” фойдасига.

Клублар сўнгги бор ўтган йилнинг 10 ноябрь куни “Бобур арена”да беллашишган ва унда ҳисоб очилмаган – 0:0. Биринчи даврадаги баҳс эса жанговар тарзда ўтиб, унда 3:3 натижаси қайд этилган. “Андижон” рақибини Суперлига доирасида охирги марта 2023 йилнинг 22 май куни мағлуб этган – 2:0. 

Бугун, соат 20:00 да бўлиб ўтадиган “Андижон” – “Қизилқум” учрашуви "Спорт" ТВ орқали жонли равишда эфирга узатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!