Превью. "Андижон" - "Сурхон"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 11-турини бошлаб берадиган “Андижон” – “Сурхон” беллашуви олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасини тақдим этамиз.

Tecno

Жамоаларнинг илк тўқнашуви 1992 йилдан бошланган. Шу пайтга қадар миллий чемпионатда 34 марта рўбаро келишди. “Андижон”да 17, “Сурхон”да 11 ғалаба бор. Яна 6 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 62\43 жамоамиз фойдасига.

Сўнгги бор “Андижон” “Бобур арена”да “Сурхон”ни 2021 йилги мавсумда мағлуб этган ва ўшанда 1:0 ҳисоби кузатилган. Шу йилнинг 17 апрель куни ушбу жамоалар Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи доирасида “Бобур арена”да учрашишди ва унда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қолаверса, ўтган йили биринчи даврада Тошкентда “Сурхон” 2:3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, иккинчи даврада Андижондаги ўйинда ҳам 2:3 натижаси қайд этилган.

"Андижон" - "Сурхон" беллашуви бугун, соат 19:00 да "Бобур арена"да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!