Превью. "Динамо" - "Андижон"

Суперлиганинг 12-турида “Андижон” Самарқандда “Динамо”га қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон чемпионати тарихида ушбу клублар 42 марта майдонда куч синашишган. “Динамо”да 18, “Андижон”да 15 ғалаба бор. Яна 9 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати 64\54 самарқандликлар фойдасига.

Бу жамоаларнинг чемпионатдаги охирги ўйини 2019 йилга тўғри келади. “Андижон” майдонидаги беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Самарқандда эса андижонликлар 0:1 ҳисобида устун келган.

Шунингдек, ушбу клублар шу йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Кубоги доирасида Андижонда тўқнаш келишганини мухлислар яхши биладилар. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилган бўлиб, “Андижон”дан Шерзод Эсанов ва Рустам Турдимуродов, самарқандликлардан эса Францис Нарх билан Жоэл Кожо гол муаллифи бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Андижон” қарама-қаршилиги 22 июнь куни соат 20:00 да бошланади. 

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!