Превью. "Локомотив" - "Пахтакор"

  • 14 март, 2024, 05:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Суперлиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" ҳамда "Пахтакор" клублари майдонга тушишади. "Пахтакор" матбуот хизмати беллашув олдидан превьюни тақдим этди.

Tecno

Чемпионатлар тарихида жамоалар жами 38 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 24 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 8 беллашувда дуранг натижа қайд этилиб, 6 марта "Локомотив" устун келган. Рақиб дарвозасига 82 гол урган "Шерлар" 32 тўп ўтказиб юборишган. 2020 йилги мавсумда ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" 7:0 ҳисобида муваффақиятга эришган. 2005 йилги беллашувда эса Анвар Солиев рақиб дарвозасига 5 та тўп киритган!

Сафардаги ўйинларда кўрсаткичлар шундай кўриниш олган: 11 ғалаба, 5 та дуранг ва 3 мағлубият. Голлар бўйича устунлик "Пахтакор" фойдасига - 45:19. Меҳмондаги энг йирик ғалабамиз 6:1 натижаси 2005 йил кузатилган.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 14 март, пайшанба куни соат 18:45 да "Локомотив" стадионида бошланади.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!