Превью. "Нефтчи" - "Андижон"
Бугун Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида водий дербиси доирасида “Нефтчи” ҳамда “Андижон” клубларининг қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз.
“Нефтчи” - “Андижон” жамоалари чемпионатда шу пайтга қадар 54 ўйинда майдонга тушишган. “Нефтчи”да 35, “Андижон”да 10 та ғалаба бор. 8 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 101\45 фарғоналиклар фойдасига.
Ўтган йилги учрашувларда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. “Андижон” Фарғонада сўнгги бор 2016 йилги мавсумда ғалаба қозонган - 1:2.
“Нефтчи” - “Андижон” ўйини бугун соат 19:00 да бошланади.
Фикрлар