Превью. ОКМК - "Андижон"

BEPUL PROPAN

“Андижон” жамоаси Суперлиганинг 8-турида Олмалиқда ОКМКга қарши майдонга тушади.

Клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 26 маротаба рўбаро келишган. Илк тўқнашув 2008 йилда рўй берган. Ўшанда иккала жамоа ўз уйидаги учрашувларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўтган йилги чемпионатда эса Олмалиқда 0:0 ҳисобида қайд этилган бўлса, Андижонда ОКМК 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

“Андижон” ОКМК майдонида фақат 4 марта дуранг ўйнаган. Ҳозирча ғалаба қозониш насиб қилмаган. 

Ўзаро учрашувлар бўйича ОКМКда 17, “Андижон”да эса 4 ғалаба бор. 5 та баҳсда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 50\31 олмалиқликлар фойдасига.

ОКМК – “Андижон” беллашуви 3 май куни соат 19:30 да “ОКМК спорт мажмуаси” стадионида бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!