Превью. "Олимпик" - "Андижон"
“Андижон” 24 май куни Тошкентдаги “Жар” стадионида “Олимпик” клубига қарши чемпионатдаги 9-турини ўтказади. Бўлажак учрашув олдидан жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига тўхталмоқчимиз.
Таъкидлаш жоизки, бу клубларнинг ўзаро беллашувлар тарихи бошланганига ҳал кўп бўлгани йўқ. Ҳаммаси ўтган йилдан бошланди, десак бўлаверади. 2023 йилда илк бор бор тўқнаш келган жамоалар ўша йилнинг ўзида ҳаммаси бўлиб уч маротаба учрашишди. Иккитаси чемпионат доирасида ва яна биттаси Кубок мусобақасида.
3 апрель куни Тошкентдаги “Жар” стадионида дастлабки ўйин бўлиб ўтди ва унда Илдар Маматказиннинг 3-дақиқада боши билан киритган ягона голи эвазига “Андижон” сафардан уч очко билан қайтди. Ўша ойнинг 20-санасида эса жамоалар энди Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида тўқнашишди. Фарғонада “Андижон” мезбонлигидаги беллашувда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0. 21 август куни эса Суперлиганинг иккинчи даврасида улар энди Андижонда учрашишди. Рубин Хебай ва Армин Бошнякнинг голлари эвазига “Андижон” рақибини 2:1 ҳисобида таслим қилди.
Хуллас, ҳозирча устунлик андижонликлар томонида. Суперлигада 2 та ғалаба бор ва тўплар нисбати ҳам 3\1 “Андижон” фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, “Олимпик” – “Андижон” баҳси 24 май куни, соат 19:30 да бошланади.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар