Превью. "Пахтакор" - "Қўқон-1912"

Эртага Ўзбекистон Кубогининг 2-тур ўйинларига старт берилади. Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида про лига вакили "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. Пахтакор” матбуот хизмати бўлажак учрашув олдидан статистик маълумотларни ҳавола қилди.

Унга кўра, "Пахтакор" Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912" билан жами тўртта баҳсда тўқнаш келган. 2014 йил Ўзбекистон Кубоги учинчи босқичида сафарда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда "Пахтакор" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2018 йил ярим финалда “Шерлар” меҳмонда 5:2 ҳисобида зафар қучган. 2020 йилда ҳам ярим финалда меҳмонда “Пахтакор” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Шунингдек, Лига Кубогида  икки тўқнашув кузатилиб, уларда 4:2 ва 0:4 ҳисоблари қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги беллашув 19 апрель, жума куни соат 16:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!