Превью. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

  • 14 августа, 21:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлига 19-тур ўйинида "Пахтакор" жамоаси Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Tecno

Миллий чемпионатлар доирасида мазкур клублар ўртасида ўзаро 59 учрашув бўлиб ўтган. 44 беллашувда "Шерлар" ғалабага эришган бўлса, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 8 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 135 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 49 тўп ўтказиб юборишган. 

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 29 баҳснинг 26 тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида "Пахтакор" 96 гол уриб, 22 тўп ўтказиб юборган. Икки бор рақиб ғалабаси ва бир дуранг қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 15 август, жума куни соат 19:00 да "Жар" стадионида бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию