Превью. "Қўқон-1912" - "Насаф"

CHERY AUTO

Суперлиганинг 10-турида “Қўқон-1912” – “Насаф”  ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 17 май куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик ма’лумотлари билан таништириб ўтамиз.

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 28 марта тўқнаш келишган. “Насаф” ўйинларнинг 19 тасида зафар қучган, 5 та баҳсда қўқонликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. 

Тўплар нисбати – 51-27 “Насаф” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Аждардар” 61 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 19 тани ташкил этади.

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги 6 та учрашув натижалари

02.05.2022. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1
28.06.2021. "Қўқон-1912" - "Насаф" 1:2
14.07.2020. Қўқон-1912 – Насаф - 2:2
27.08.2019. Қўқон-1912 – Насаф - 1:0
13.09.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 1:1 
21.04.2018. Қўқон-1912 – Насаф - 0:0

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашуви  17 май куни, соат 20:00 да бошланади. Учрашув Қўқондаги “Марказий”  стадионида бўлиб ўтади. Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари эса 18 май куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида  ўзаро беллашадилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию