Превью. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"
"Шерлар" Суперлиганинг 2-турида Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлишади.
"Қўқон-1912"га қарши чемпионатларда ўтган 36 баҳснинг 21 тасида "Пахтакор" зафар қучган. 9 ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 6 марта рақиб ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол қилган жамоамиз 48 гол ўтказиб юборган.
Рақиб мезбонлик қилган учрашувларда эса вазият шундай: 5 ғалаба, 5 мағлубият ва 8 дуранг. Сафардаги ўйинларда "Пахтакор" 28 тўп киритиб, 28 гол ўтказиб юборган.
"Қўқон-1912" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳс 4 март, чоршанба куни Қўқондаги "Марказий" стадионда соат 18:45 да бошланади.
Фикрлар