Превью. "Шўртан" - "Андижон"

CHERY AUTO

“Андижон” жамоасини эртага Ғузорда “Шўртан”га қарши учрашув кутмоқда. Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтган “Шўртан”га қарши ўйин жамоамизнинг ўзаро беллашувлардаги 19-беллашувига айланади. Иккала жамоада 7 тадан ғалаба бор ва 4 та дуранг бор. Тўплар нисбати 23\20 ғузорликлар фойдасига.

Tecno

Бу жамоалар элитада сўнгги бор 2016 йилги мавсумда тўқнаш келишган. Ўшанда иккала ўйинда ҳам “Шўртан”нинг қўли баланд келган.

Шу пайтгача “Шўртан” майдонидаги учрашувларда 3 дуранг қайд этилган ва 1 марта жамоамиз зафар қучган. Яъни, 2008 йилги мавсумда “Андижон” сафарда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, “Шўртан” – “Андижон” ўйини 17 май куни, Ғузордаги “Марказий” стадионида соат 20:30 да бошланади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию