Превью. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Сўғдиёна” (Жиззах) меҳмони бўлади.
Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 56 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 22 та баҳсда зафар қучган, 8 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 93-64, “Навбаҳор”фойдасига.
Наманганликлар ўзаро ўйинларда 86 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 74 очко мавжуд.
2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган 28 баҳснинг 20 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 4 та учрашувда дурангга имзо чекишган ҳамда 4 та баҳсда мағлубиятга учрашган.
“Сўғдиёна”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларидаги тўплар нисбати – 47-30, мезбонлар фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” ўйини 12 май куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 19:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар