"Президент кубоги". 8-тур беллашувлари якунига етди. Ким етакчи бўлиб турибди?

Тошкентда "Президент кубоги" давом этмоқда. 3-бор ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.

Турнир 2 гуруҳда ўтказилади. "А" гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар иштирок этса, "Б" гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар қатнашади.

Ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

Бугун мусобақанинг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур турда Нодирбек Абдусатторов хитойлик рақиби Ху Мингуини мағлуб этган бўлса, Жавохир Синдаров Ҳиндистон вакили Саринг Ниҳалга имкониятни бой берди.

Қуйида ушбу турда қайд этилган натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

8-турдан сўнг Сарин Ниҳал турнир пешқадами бўлиб турибди. Рўйхатнинг тўлиқ шакли билан танишинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!